Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Moderna ночор давлатларга 500 млн доза вакцина етказиб беради
Вакциналар ва иммунизация бўйича глобал алянс (GAVI) ҳамда Moderna компанияси COVAX механизми доирасида ночор давлатларга коронавирусга қарши 500 млн доза вакцина етказиб беришга оид келишув имзолади.
29 апрелда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Moderna вакцинасини қўллаш учун маъқуллади.
Вакцина етказиб беришни 2021 йил 4-чорагида бошлаш режалаштирилган. 2021 йилда 34 млн доза, 2022 йилда эса 466 млн доза вакцина етказилади. Бундан ташқари, Швеция COVAX’га 1 млн доза AstraZeneca вакцинасини хайрия қилмоқчи.
Аввалроқ ЖССТ раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус коронавирусга қарши вакциналар билан барча давлатларни бир хилда таъминлаб бўлмаслигидан шикоят қилганди. Унинг таъкидлашича, дунёда коронавирусга қарши ўтказилган 832 млн эмлашнинг 82 фоиздан кўпроғи юқори ва ўрта даромадга эга давлатларга, паст даромадга эга давлатларга эса бор-йўғи 0,2 фоизи тўғри келмоқда.
Мавзуга оид
18:32 / 08.06.2026
Сунъий интеллект яратган вакцина одамларда муваффақиятли синаб кўрилди
18:24 / 22.05.2026
Эбола янги штаммига қарши вакцина фақат олти-ўн ойдан кейин тайёр бўлади – ЖССТ
13:28 / 10.02.2026
ССВ «коронавирусга қарши вакцина олганлар ҳаёти хавф остидалиги» ҳақидаги хабарга муносабат билдирди
23:53 / 31.01.2026