Самарқанд вилоятида 2021 йил 1-чоракда 7,9 миллиард сўм бюджет маблағлари сарфланишида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган
2021 йил 1-чоракда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланишида Самарқанд вилоятида 7,9 миллиард сўмлик қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2021 йил 1-чоракда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотда маълум қилинишича, мамлакат бўйлаб 189,1 миллиард сўм маблағ сарфланишида қонунбузилиш ҳолатлари ва бошқа хато-камчиликлар аниқланган.
Маҳаллий бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан ўтказилган назорат тадбирларида жами 189,1 млрд сўм миқдорида, жумладан, Сирдарё (40,2 млрд сўм), Жиззах (23 млрд.сўм), Андижон (19,8 млрд сўм), Тошкент (12,1 млрд сўм), Қашқадарё (11,4 млрд сўм), Сурхондарё (8,9 млрд сўм), Фарғона (8,1 млрд сўм), Хоразм (6,4 млрд сўм), Бухоро (6 млрд сўм), Наманган (5,2 млрд сўм), Навоий (1,4 млрд сўм) вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида (16,5 млрд сўм) ва Қорақалпоғистон Республикасида (21,9 млрд сўм) қонунбузилиш ҳолатлари қайд этилган.
Мавзуга оид
15:52 / 26.12.2024
Самарқандда “Turkish Airlines” авиакомпанияси экипаж аъзоси божхона назоратидан жанговар ўқ-дори олиб ўтишга уринди
07:35 / 26.12.2024
Бешта ҳудудда 16 кг гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди
09:09 / 20.12.2024
Самарқандда 19 ёшли аёл 16 ёшли қизни калтаклади
19:07 / 18.12.2024