Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони тўғридан тўғри мунтазам авиақатновни йўлга қўйишни режалаштирмоқда
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида тўғридан тўғри мунтазам авиақатнов йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда. Бу Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Саудия Арабистонига ташрифи доирасида муҳокама қилинган.
Ташриф доирасида бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов Ар-Риёд шаҳрида Саудия Арабистони инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Суҳбат давомида энергетика, қишлоқ хўжалиги, кимё саноати, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, туризм, транспорт ва логистика соҳаларида янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Энергетика ва унинг инфратузилмасини ривожлантириш соҳасига Саудия Арабистони қўшимча инвестицияларини жалб этиш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди. Жорий йил март ойида «АCWА Power» компанияси директорлар кенгаши томонидан Ўзбекистонда электр энергиясини ишлаб чиқарувчи қувватларни ривожлантириш бўйича янги дастур тасдиқланган. Дастур Сирдарё вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида умумий миқдори 3 млрд долларга тенг бўлган қўшимча лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутади.
Хорижий томон Саудия Арабистони йирик компанияларининг иқтисодий ва инвестициявий салоҳияти юқори бўлган мамлакат сифатида Ўзбекистонга қизиқишини таъкидлаб, Саудия Арабистони инвестицияларини қўшимча лойиҳаларни амалга оширишга жалб этиш бўйича яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди. Шу ўринда жорий йил май-июн ойлари давомида ишбилармон доиралар ўзаро ташрифларини ташкил этиш ва Тошкент, Ар-Риёз ва Жидда шаҳарларида қўшма бизнес-форумлар ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
Икки мамлакат ўртасида тўғридан тўғри мунтазам йўловчи авиақатновини йўлга қўйиш орқали ўзаро сайёҳлар оқимларини кўпайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Ҳар икки йўналишда ҳам зиёрат туризмини ривожлантиришнинг салмоқли салоҳияти мавжудлиги қайд этилиб, томонлар ушбу йўналишдаги ҳамкорликни янада фаоллаштиришга келишиб олди.
Маълумот учун, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси 2020 йил 27 феврал куни Жидда ва Мадинага авиақатновларни тўхтатганди. Бу қарор Саудия Арабистони ҳукуматининг 25 давлат, хусусан, Ўзбекистон фуқароларининг келишига муваққат тақиқ қўйгани билан изоҳланган. Саудия Арабистони, ўз навбатида, тақиқ COVID19 коронавируси тарқалишининг олдини олиш билан боғлиқлигини билдирган.
Бундан олдин, Саудия Арабистонида Ўзбекистон Миграция агентлиги ваколатхонаси очилиши кутилаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
07:00 / 24.05.2026
Тошкентдан ҳудудларга қўшимча авиа ва автобус рейслари йўлга қўйилди
08:43 / 23.05.2026
Саудия Арабистони “машинасиз шаҳар” қуришни жадаллаштирмоқда
23:09 / 21.05.2026