Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ демократияга Хитой ва Россиядан кўра кўпроқ хавф солади – сўров натижаси
Респондентларнинг 64 фоизи "иқтисодий нотенглик"ни демократияга нисбатан энг катта хавф деб ҳисоблайди.
АҚШ демократияга Россия ва Хитойдан кўра кўпроқ хавф солади. Феврал-апрел ойларида "Демократиялар алянси" (Alliance of Democracies Foundation) фонди буюртмасига кўра ўтказилган сўров натижалари ана шундан дарак бермоқда, деб ёзади The Guardian.
Сўровда 53 мамлакатда яшовчи 53 мингга яқин киши қатнашган. Нашрнинг ёзишича, сўров иштирокчиларининг 44 фоизи АҚШ уларнинг мамлакатларидаги демократияга хавф солаётганидан ташвишда эканлигини билдирган. Респондентларнинг 38 фоизи Хитой ва 28 фоизи Россиядан хавотирда эканлигини айтган.
Сўров шунингдек, демократик қадриятларни кўпчилик қўллаб-қувватлашини кўрсатган: респондентларнинг 81 фоизи ўз мамлакатларида демократия бўлиши муҳимлигини таъкидлаган.
Респондентларнинг 64 фоизи "иқтисодий нотенглик"ни демократияга нисбатан энг катта хавф деб ҳисоблайди.
"Демократиялар алянси" фонди нотижорат ташкилоти бўлиб, дунёда демократия ва эркин бозор ўрнатилишини қўллаб-қувватлайди. Фонд 2017 йилда НАТО собиқ бош котиби ва Даниянинг собиқ бош вазири Андерс Фог Расмуссен ҳамда бизнесмен Фриц Шур ва адвокат Клаус Сегаард томонидан ташкил этилган.
Мавзуга оид
15:10 / 27.11.2025
Путин чет элда Россияни “демократик давлат” сифатида тарғиб этишни талаб қилди
11:42 / 06.11.2025
Демократлар Ню-Йорк, Виржиния ва Ню-Жерсида ғалаба қозонди — Трамп қайтганидан кейинги илк йирик ютуқ
11:52 / 28.10.2025
BfV раҳбари: Россия Германияда демократияга ишончни бузишга уринмоқда
21:27 / 09.07.2025