Жаҳон | 23:47 / 05.05.2021
21352
1 дақиқада ўқилади

G7 ташқи ишлар вазирлари Россияни Украина билан чегарадаги барча қўшинларини олиб кетишга чақирди

Шунингдек, вазирлар «Россия ва у қўллаб-қувватлаётган ҳарбий тузилмаларни ўт очишни тўхтатиш келишувига риоя қилиш»га чақирган.

Фото: ТАСС

Россия Украина билан чегарада жойлаштирилган барча қўшинларини олиб кетиши лозим, деб баёнот берди «Еттилик гуруҳи» (G7) мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари.

«Москва ўз кучларини тўлиқ олиб кетиши ва кескинликни пасайтириш чораларини кўриши жуда муҳим», — дейилади унда.

Бундан ташқари, вазирлар «Россия ва у қўллаб-қувватлаётган ҳарбий тузилмаларни ўт очишни тўхтатиш келишувига риоя қилиш»га чақирган.

Баёнотда айтилишича, G7 мамлакатлари минтақавий ва глобал инқирозларни ҳал қилишда Россия билан ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр.

Маълумотларга кўра, вазирлар Хитой ва Россия мавзусини муҳокама қилишга бир ярим соатдан, Мянма, Ливия, Сурия ва Афғонистон масаласига ярим соатдан вақт сарфлаган.

G7 гуруҳи Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, Франция, Япония ва АҚШдан ташкил топган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид