Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ҳукумати мамлакатнинг Очиқ осмон тўғрисидаги шартномадан чиқишини маъқуллади
АҚШ 2020 йил ноябрда шартномадан чиқиб кетганди. Ўшанда давлат котиби Майк Помпео Америка шартномадан чиқиш эвазига янада ҳимояланган мамлакатга айланишини айтганди.
Россия ҳукумати мамлакатнинг Очиқ осмон тўғрисидаги шартномадан чиқишини маъқуллади.
«1992 йил 24 мартда Хелсинки шаҳрида имзоланган Очиқ осмон тўғрисидаги шартномани денонсация қилиш тўғрисидаги таклиф маъқуллансин ва давлат думасига киритиш учун Россия президентига тақдим этилсин», — дейилади бош вазир Михаил Мишустин имзолаган қарорда.
АҚШ 2020 йил ноябрда шартномадан чиқиб кетганди. Ўшанда давлат котиби Майк Помпео Америка шартномадан чиқиш эвазига янада ҳимояланган мамлакатга айланишини айтганди.
Очиқ осмон тўғрисидаги шартнома 1992 йилда 27 давлат — Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти аъзолари томонидан имзоланганди. Бугунги кунда 33 давлат ушбу шартнома аъзоси ҳисобланади.
Шартнома мамлакатларга бир-бирларининг ҳудудлари устидан кузатув парвозларини амалга ошириш ҳамда фото ва видеосуратлар олиш имконини беради.
Мавзуга оид
10:40 / 18.06.2026
ЕИ ва Кремл ўртасида норасмий алоқалар бўлгани хабар қилинди
08:45 / 18.06.2026
G7 баёнотидан сўнг Киев яна ҳужумга учради
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
22:32 / 17.06.2026