Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон ИИВ қирғизлар мамлакатдан депортация қилинаётгани тўғрисидаги хабарларни рад этди
Аввалроқ Қирғизистон ОАВ Тожикистон Лахш туманидаги қирғиз паспортига эга фуқароларни депортация қилишни бошлагани ҳақида хабар қилганди.
Тожикистон ички ишлар вазирлиги Қирғизистон оммавий ахборот воситаларининг Лахш туманида яшовчи этник қирғизлар депортация қилинаётгани тўғрисидаги хабарини рад этди.
Вазирлик бу маълумотни нотўғри ва ҳақиқатга зид деб атади.
«Қирғизистон ОАВда берилган хабарлар ҳақиқатга мос келмайди. Дарҳақиқат, Лахш районида икки фуқароликка эга этник қирғизлар яшайди. Бу нормал ҳолат. Аммо ҳеч қандай паспорт назорати кучайтирилмаган ва қирғиз миллатига мансуб фуқаролар чиқариб юборилмаган», - дейилади Тожикистон ИИВ хабарида.
Вазирлик ОАВни «шусиз ҳам мураккаб вазиятни кескинлаштирмасликка ва текширилмаган маълумотларни тарқатмасликка» чақирган.
Аввалроқ Қирғизистон ОАВ Тожикистон Лахш туманидаги қирғиз паспортига эга фуқароларни депортация қилишни бошлагани ҳақида хабар қилганди.
«Қирғизистон фуқаролигига эга бўлганлар аниқланиб, туман марказига олиб кетиляпти. Улардан зудлик билан қирғиз паспортидан воз кечиш ва Тожикистон фуқаролигини олиш талаб қилиняпти. Бунга рози бўлмаганлар «Карамик» чегара-ўтказув пункти орқали Қирғизистонга депортация қилиняпти. Улар ҳатто нарсаларини йиғиштиришга улгурмаяпти», -деб ёзган 24.kg маҳаллий аҳолига таяниб.
Тожикистоннинг Лахш тумани шимолда Қирғизистоннинг Боткен, жанубда Ўш области билан чегарадош.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
10:14 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларни ўзаро алмашди
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
10:25 / 12.06.2026