Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразм вилоятида фуқаролик ишлари бўйича судлар фаолияти ҳақида ахборот берилди
Фото: Getty Images
Хоразм вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлари томонидан 2021 йилнинг биринчи чорагида жами 3 552 та фуқаролик иши кўриб тамомланган.
Шундан, 2 622 та даъво қаноатлантирилган, 318 та даъво ариза рад этилган, 84 та фуқаролик иши иш юритишдан тугатилган ва 528 та даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган.
1142 та суд буйруғи чиқарилган ва унга асосан ундирувчилар фойдасига 1,6 млрд сўм, давлат фойдасига 300 млн сўм давлат божи ундирилиши белгиланган.
Судлар томонидан ўтказилган сайёр қабулларда жами 33 нафар, суд биноларида эса 427 нафар фуқаролар қабул қилиниб, ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишлар сони 493та бўлиб, шундан 314та даъво қаноатлантирилган ва 131та даъво аризаси рад этилган.
27 та фуқаролик иши кўрмасдан қолдирилган. 21 та фуқаролик иши иш юритишдан тугатилган.
923 та иш сайёр суд мажлисларида кўрилган бўлиб, бу жами тамомланган фуқаролик ишларининг 26 фоизини ташкил этади.
Шунингдек, 2020 йилнинг шу даврида апелляция, кассация ва назорат инстанциясида жами 23 та ҳал қилув қарори бекор қилинган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 12 тани ташкил этган.
Мавзуга оид
09:39 / 14.02.2026
Хоразм вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
11:02 / 04.02.2026
Хоразм вилояти ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди
18:13 / 24.01.2026
Хоразмда одамларни қўрқитиб, уларни калтаклаган шахслар қўлга олинди
11:45 / 24.01.2026