Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“АҚШ билан биргаликда”. Лукашенко Беларусда қайтадан президент сайлови ўтказилиши шартини айтди
У Америка ҳукумати қайтадан сайлов ўтказиш муддатини белгилаши билан Минск ҳам шу куни сайлов муддатини белгилашига ваъда берди.
Беларусь президенти Александр Лукашенко АҚШда қайтадан президент сайлови ўтказилгандагина Беларусда ҳам қайта сайлов ўтказилишини айтди.
«Мен розиман. Омма олдида айтяпман. Мен Ғарб талаб қилаётган сайловни ўтказишга розиман. Мен тайёрман. Америкаликлар билан параллел равишда», — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sputnik Беларусь.
У Америка ҳукумати қайтадан сайлов ўтказиш муддатини белгилаши билан Минск ҳам шу куни сайлов муддатини белгилашига ваъда берди.
Лукашенко G7 гуруҳининг чақириғига шу тарзда жавоб қайтарди. Аввалроқ Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, Франция, Япония ва АҚШ Беларусни сиёсий маҳбусларни озод қилиш ва қайтадан сайлов ўтказишга чақирганди.
Мавзуга оид
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
22:16 / 16.06.2026
Ватикан ва «яҳудийлар лоббиси» Путинни алдади — Лукашенко
09:00 / 01.06.2026
Лукашенко: “Украинадаги воқеалар Арманистон учун сабоқ бўлиши керак”
22:20 / 24.05.2026