13:51 / 07.05.2021
4258

Ҳисоб палатасига давлат божи тўламасдан судга мурожаат қилиш ваколати берилмоқда

2021 йил 7 май куни Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда моддама-модда атрофлича кўриб чиқди.

Фото: Олий Мажлис

Қайд этилганидек, қонун лойиҳасида Ҳисоб палатасининг асосий вазифа, функция, ҳуқуқ ва ваколатларини амалга ошириш ҳамда соҳадаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш назарда тутилган.

Лойиҳа билан Ҳисоб палатасига мамлакатнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида давлат божи тўламасдан судга мурожаат қилиш ваколати берилмоқда. Шунингдек, Ҳисоб палатаси текширувлар ўтказиш жараёнида унга керакли ҳужжатлар, мутахассислар ажратиш мажбурияти лойиҳада ўз аксини топмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши, бюджет маблағларидан мақсадли, оқилона ҳамда самарали сарфланишига хизмат қилади, дейилади хабарда.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.

Top