Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижондаги тошқин оқибатида вафот этган 2 бола ўлими тафсилотлари маълум бўлди
Андижон вилояти Хонобод шаҳрида 7 майга ўтар кечаси вояга етмаган икки бола тошқин оқибатида вафот этганди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот котиби Мурод Содиқов воқеа тафсилотларини маълум қилди.
«Менимча, бу — ота-онанинг хатоси. Шундай ҳолатларда амал қилиниши керак бўлган хавфсизлик чоралари бузилган. Улар икки фарзанди билан ҳовлига чиққан. Қайсидир вақтга келиб, болалар қаровсиз қолган. Оқибатда иккала болани ҳам тошқин олиб кетган. Кейинчалик уларнинг жасадлари топилди», — дея таъкидлаган Мурод Содиқов бедарак йўқолганлар йўқлигини маълум қилган ҳолда.
«Бугун ҳаммаси жойида. Йўқолганлар йўқ. Афсуски, ҳозирча фақат икки қурбон бор», — деган у.
Эслатиб ўтамиз, 6–7 май кунлари Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида кучли ёмғир кузатилган. Натижада айрим ҳудудларга сел келган эди.
Андижонда 700га яқин хонадонга зарар етди, икки бола ҳалок бўлди. Наманганда тошқин сабаб автомобил ва темир йўл ҳаракати чекланиб қолди (https://kun.uz/news/2021/05/07/namanganda-suv-toshqini-oqibatida-ayrim-yollarda-transport-harakati-cheklandi). Сурхондарёда сел келиши сабаб болалар боғчадан эвакуация қилинди.
Мавзуга оид
12:21 / 22.12.2025
Андижонда бозор растаси қулади (видео)
22:08 / 13.12.2025
Андижон ва Самарқандда кучли таъсир қилувчи дорилар савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди
08:25 / 11.12.2025
Андижонда 3 килограммга яқин «гашиш» билан қўлга тушган жиноий гуруҳ фош этилди
21:59 / 09.12.2025