Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко ўз ўлими ҳолатида ҳокимиятнинг топширилиши ҳақидаги ҳужжатни имзолади
Беларусь президенти Александр Лукашенко ўз ўлими ҳолатида ваколатларининг Хавфсизлик кенгашига топширилишини кўзда тутувчи “Суверенитет ва конституциявий тузум ҳимояси ҳақида”ги декретни имзолади. Беларусь раҳбари ушбу ҳужжатни имзолашини унга суиқасд қилишга ва мамлакатда давлат тўнтарувини амалга оширишга уринишлар ортида эълон қилганди.
Ҳужжат давлат раҳбари суиқасд, теракт, ташқи тажовуз ёки бошқа зўравон ҳаракатлар оқибатида ҳалок бўлса, барча давлат идоралари ва уларнинг мансабдор шахслари Хавфсизлик кенгаши қарорларига мувофиқ ҳаракат қилишини кўзда тутади. Кенгаш йиғилишларига бош вазир раислик қилади.
Шунингдек, ҳужжатга кўра, давлат раҳбари ўлимидан кейин мамлакатда фавқулодда ёки ҳарбий ҳолат киритилади, Хавфсизлик кенгаши эса уларни таъминлаш бўйича чораларни белгилайди. Бундан ташқари, кенгаш губернаторлар иштирокида президент сайловларини ўтказиш бўйича қарорни қабул қилади.
Таъкидланишича, ушбу декрет Беларусь мустақиллиги ва суверенитетини сақлашга қаратилган ва имзоланган кундан бошлаб кучга киради.
Лукашенко 17 апрелда унга тайёрланган суиқасд ва Беларусда давлат тўнтарувига уринишнинг олди олинганини маълум қилганди. Ўшанда у бу уринишлар Беларусь Давлат хавфсизлик қўмитаси ва Россия Федерал хавфсизлик хизмати томонидан фош қилинганини айтган. Бироқ Беларусь мухолифати ушбу маълумотларни рад этиб, уларни иғво деб атаган.
Лукашенко давлат тўнтарувига уриниш ҳақидаги хабарлардан кейин тез орада “чорак асрлик президентлиги вақтидаги энг муҳим қарорлардан бирини қабул қилишини” айтган. Кейинроқ у президент билан бирор кор-ҳол юз берса, унинг ваколатлари Хавфсизлик кенгашига ўтиши ҳақидаги ҳужжатни имзолашини маълум қилган.
Мавзуга оид
22:16 / 16.06.2026
Ватикан ва «яҳудийлар лоббиси» Путинни алдади — Лукашенко
09:00 / 01.06.2026
Лукашенко: “Украинадаги воқеалар Арманистон учун сабоқ бўлиши керак”
22:20 / 24.05.2026
Макрон Лукашенкони Украина низосига аралашмасликка чақирди
21:48 / 12.05.2026