15:05 / 10.05.2021
13322

ОЧЛнинг икки гуруҳи ўйинлари Ўзбекистонда ўтказилади

Осиё футбол конфедерацияси Осиё Чемпионлар лигаси «H» ва «I» гуруҳи ўйинлари марказлашган ҳолда Ўзбекистонда ўтказилишини расман маълум қилди.

Осиё Чемпионлар лигаси шарқ минтақасининг «H» ва «I» гуруҳи ўйинлари мезбонлиги Ўзбекистон футбол ассоциациясига топширилди. Гуруҳ босқич ўйинлари 25 июндан 11 июль кунига қадар ўтказилади. 

«H» гуруҳидан «Гамба Осака» (Япония), «Чонбук Моторс» (Жанубий Корея), «Сидней» (Австралия) ва «Тампинс Роверс» (Сингапур) клублари жой олган. «I» гуруҳидан эса «Бэйцзин Гоан» (Хитой), «Кавасаки Фронтале» (Япония) ва «Серес» (Филиппин) жамоалари жой олган. 

Аввалроқ, ушбу учрашувлар Тошкентда ўтказилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

ОФК бунгача шарқ минтақасининг қолган учта гуруҳи - «F», «G» ва «J» гуруҳ босқич ўйинлари Таиландда ўтказилиши ҳақида маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, ОЧЛда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган «Пахтакор» ва ОКМК клублари гуруҳ босқичини БАА ва Саудия Арабистонида ўтказиб, плей-оффга чиқа олишмади.

Top