Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тоғлар орасидаги Қизилтом мактаб филиалига ижара пули тўланган китоблар ҳамон етказилмаган
Қашқадарё вилоят Қамаши тумани ҳокими ахборот хизматининг хабар беришича, ҳоким Ботир Тоғаев туман марказидан 90 км узоқликдаги Қизилтом қишлоғида сайёр қабул ўтказган.
Сайёр қабулда кўплаб мурожаатлар қаторида мактаб ўқитувчилари ва ота-оналар мактаб учун ўқув дарслик китоблари берилмаганидан шикоят қилишган.

«Қишлоғимизда 46-мактаб филиали фаолият юритади. 105 нафар ўқувчилар таҳсил олмоқда. Ўқитувчилардан китоб ижараси учун деб, пул ушлаб қолишди. Шунга қарамай ўқув йили якунланиб бораяптики, бошланғич синфлар учун ўқув китоблар етиб келмади. Юқори синфлар учун ҳам саноқли китоблар келган», - дейди бошланғич синф ўқитувчиси Нилуфар Худойқулова.
Ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, қишлоқда 83 та хўжалик истиқомат қилади. Октябрь ойидан ёғингарчилик мавсуми бошланади ва қишда 1,5 метргача қор ёғади. Апрель ойидан қор эрий бошлайди.
Мавзуга оид
10:00 / 15.06.2026
Ўқиган ҳар бир китоб учун уч кун: маҳкумлар учун янги тартиб тасдиқланди
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
17:39 / 22.05.2026
Шавкат Мирзиёев Миллий китобхонлик ҳаракатига старт берди
18:07 / 07.03.2026