Ўзбекистон | 08:42 / 10.05.2021
2079
1 дақиқада ўқилади

Юнусобод туманининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Фото: KUN.UZ

Бугун, 10 май куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ҳудудидан ўтган газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан бир неча манзилгоҳларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Булар:
— Юнусобод тумани 2-15 мавзелар; 
— "Кулолқўрғон" МФЙ;
— "Шодлик" МФЙ;
— "Ғайратий" МФЙ;
— "Шаҳристон" МФЙ;
— "Мойқўрғон" МФЙ.

"Hududgazta'minot" АЖ ноқулайликлар учун узр сўраган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид