Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони подшоҳи ва валиаҳд шаҳзодаси ўз тана аъзоларини донорликка беришга қарор қилди
85 ёшли Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ва унинг 35 ёшли ўғли – валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд Тана аъзолари трансплантацияси марказининг донорлик мақсадида ўз тана аъзоларини тақдим қилиш дастуридан рўйхатдан ўтди. Ота-ўғил бу билан бошқаларга ўрнак кўрсатишга қарор қилган.
«Мамлакат етакчиларининг тана аъзолари донорлиги дастурига ёзилиш қарори уларнинг подшоҳлик барча фуқаролари ва хорижий резидентларини донорлик мақсадида ўз тана аъзоларини бериш учун рўйхатдан ўтишга ундаш истагини кўрсатади. Чунки бу ҳаёти тана аъзолари трансплантациясига боғлиқ бўлган беморларга умид бағишлайди», деб айтилган хабарда.
Подшоҳ Салмон буйрак етишмовчилигига эга беморлар азиятларини енгиллаштириш мақсадида Саудия Арабистони тана аъзолари трансплантацияси марказини ташкил этиш устида шахсан ўзи ишлаган. 1985 йилда ташкил этилган марказ дастлаб Буйраклар миллий жамғармаси деб аталган. Марказ донорлар доирасини кенгайтириш муҳим деб ҳисоблайди.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026