Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ коронавирус пандемиясининг иккинчи йили янада ҳалокатли бўлиши мумкинлигидан хавотирланмоқда
ЖССТ раҳбарининг сўзларига кўра, Шимолий ва Жанубий Америкада касалланиш ва ўлим ҳолатлари камайган. Осиё, айниқса Ҳиндистонда эса аксинча, кучли ўсиш кузатилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус COVID-19 пандемиясининг иккинчи йили биринчи йилга нисбатан янада кўпроқ ўлимларга сабабчи бўлиши мумкинлигини айтди.
«COVID-19 3,3 миллиондан ортиқ ўлимга олиб келди ва биз пандемиянинг иккинчи йили биринчи йилга нисбатан янада ҳалокатли бўлиши мумкинлиги йўлида турибмиз», — деди у.
Аввалроқ Гебрейесус дунёда коронавирус юқтириш ва ўлим ҳолатлари текис чизиққа тушганини айтганди. Унинг сўзларига кўра, Шимолий ва Жанубий Америкада касалланиш ва ўлим ҳолатлари камайган. Осиё, айниқса Ҳиндистонда эса аксинча, кучли ўсиш кузатилмоқда.
Апрел охирларида ЖССТ Ҳиндистон дуч келган вазият ҳар қандай давлатда кузатилиши мумкинлигидан огоҳлантирганди.
Мавзуга оид
20:58 / 26.05.2026
Африкадагилар Эбола безгаги тарқалишини жиловлай олмаяпти
22:16 / 25.05.2026
ЖССТ Конгода Эбола эпидемияси назоратдан чиқиб кетгани ҳақида огоҳлантирди
18:24 / 22.05.2026
Эбола янги штаммига қарши вакцина фақат олти-ўн ойдан кейин тайёр бўлади – ЖССТ
20:13 / 19.05.2026