Жаҳон | 20:25 / 15.05.2021
6517
1 дақиқада ўқилади

НАТО ракета ва ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича йирик ҳарбий машғулотларни бошлади

Машғулотлар 3 июнгача давом этади. Уларда НАТОга аъзо 10та мамлакатдан 3,3 мингдан ортиқ ҳарбий, 15та кема ва ўнлаб самолётлар қатнашади. 

Фото: nato.int

НАТО ракета ва ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича «AtSeaDemo/FormidableShield» деб номланган йирик ва мураккаб ҳарбий машғулотларни бошлади. Бу ҳақда алянс матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, машғулотларнинг асосий қисми Шотландия ва Норвегия соҳилларида бўлиб ўтади. 

«Машғулотлар доирасида соатига 20 минг кмдан юқори тезликда учаётган ракеталарни аниқлаш ва кузатиш ишлари амалга оширилади. Кема ва самолётлар ҳам товушдан тез ҳаракатланувчи ракеталардан ҳимояланиш машқларини бажаради», — дейилади НАТО хабарида.

Машғулотлар 3 июнгача давом этади. Уларда НАТОга аъзо 10та мамлакатдан 3,3 мингдан ортиқ ҳарбий, 15та кема ва ўнлаб самолётлар қатнашади. 

Аввалроқ Эстонияда Америка ҳаво десантларининг Swift Response 21 ўқув машғулоти якунига етганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид