АҚШ 60 минг кишилик махфий армияга эга – ОАВ
Маълумот берилишича, «махфий армия» мамлакат ичида ва хорижда топшириқлар бажаради, армия жангчилари ҳарбий ёки фуқаролик либосида фаолият юритади. Махфий армия учун йилига 900 млн доллардан ортиқ маблағ сарфланади.
АҚШ мудофаа вазирлиги охирги ўн йил давомида 60 минг кишидан иборат «махфий армия»ни шакллантирди, деб ёзади Newsweek нашри ўзининг икки йиллик суриштируви натижаларига таяниб.
Маълумот берилишича, «махфий армия» мамлакат ичида ва хорижда топшириқлар бажаради, армия жангчилари ҳарбий ёки фуқаролик либосида фаолият юритади. Ушбу дастурда 130га яқин хусусий компаниялар ва ўнлаб ҳукумат ташкилотлари қатнашади ҳамда махфий армия учун йилига 900 млн доллардан ортиқ маблағ сарфлайди.
Нашрнинг ёзишича, махфий қўшинлар таркибининг ярмидан кўпи «махсус операциялар кучлари»да хизмат қилади. Улар «Покистондан Ғарбий Африкагача жанговар ҳаракатлар олиб борилаётган ҳудудларда, шунингдек, Шимолий Корея ва Эронда иш олиб боришади.
Бундан ташқари, «махфий армия» таркибида тармоқда маълумотлар йиғиш билан шуғулланувчи кибермутахассислар бор. Махфий қўшинларнинг юзлаб ходимлари АҚШ миллий хавфсизлик агентлигида ёки агентлик учун ишлайди.
Мавзуга оид
09:30
АҚШ Украинага 400 млн долларлик ҳарбий ёрдам беради
01:15
АҚШ тез орада Хитойдаги сунъий интеллект технологияларига инвестиция киритишни чеклайди
13:00 / 21.10.2024
РФда армиядан қочгани учун 12 киши фуқароликдан маҳрум этилди
11:20 / 21.10.2024