Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон банкининг Ўзбекистон билан янги ҳамкорлик дастури ишлаб чиқилади
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича вице–президенти Анна Бьерде бошчилигидаги делегация билан музокаралар ўтказди.
Музокаралар чоғида Жаҳон банкининг Ўзбекистон билан 2022-2026 йилларга мўлжалланган янги ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди. Дастур учун асос сифатида мамлакат ислоҳотлар дастурининг устувор йўналишлари, жумладан, давлат корхоналари ва банклари, молия соҳаси, энергетика, уй-жой коммунал хўжалиги ва транспорт, қишлоқ хўжалиги, таълим ва соғлиқни сақлаш, шунингдек, хусусий сектор ва кичик бизнес соҳасидаги ислоҳотлар қабул қилинади.

Инвестиция лойиҳалари ва стартапларни амалга оширишда ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорлик истиқболлари қайд этилди.
Банк раҳбарияти “Мозори-Шариф – Кобул – Пешавор” темир йўлини қуриш лойиҳасини амалга ошириш учун амалий кўмак беришга ва лойиҳада иштирок этиш учун бошқа халқаро молия институтларини жалб этишга тайёрлигини билдирди. Жаҳон банки томонидан, шунингдек, дала тадқиқотлари ўтказилиши молиялаштирилиб, лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиши учун техник ёрдам кўрсатилади.

Томонлар жорий йил охиригача банк томонидан маъқулланиши мақсадида қишлоқ жойлардаги тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда шаҳарларни ривожлантириш ва урбанизацияга қаратилган янги лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқишни жадаллаштиришга келишиб олди.

Ҳудудларда саноат сиёсатини самарали амалга ошириш ва экспорт маҳсулотларини чет эл бозорларига илгари суришнинг янги стратегиясини ишлаб чиқишда Жаҳон банки томонидан техник ёрдам кўрсатилишига келишилди.
Мавзуга оид
11:44 / 23.04.2026
Жаҳон банки Марказий Осиё энергия тизимларини интеграция қилишга 1 млрд доллар ажратади
11:25 / 24.03.2026
Жаҳон банки Сурхондарёда йўл қуришга 200 млн доллар ажратади
10:09 / 24.02.2026
ЖБ: Украинани тиклаш учун 588 млрд доллар керак бўлади
22:40 / 23.01.2026