11:05 / 18.05.2021
12900

Ўзбекистондан Покистонга илк бор TIR конвенцияси доирасида юк машинаси келди

Ўзбекистондан Покистонга илк бор TIR конвенцияси доирасида юк машинаси келди. Бу ҳақда Покистон бош вазирининг савдо бўйича маслаҳатчиси Раззоқ Довуд маълум қилди.

Қайд этилишича, юк машинаси 48 соат ичида "Торхам" назорат пунктига Афғонистон орқали етиб борган.

“Бу янги даврнинг бошланиши. Бундан буён икки томондан юк машиналари Карачи ва Гвадар портларига юкларни етказиб беради”, дея маълум қилди Раззоқ Довуд. 

Маълумот учун, TIR конвенцияси Бирлашган миллатлар ташкилотининг Европа бўйича Иқтисодий комиссияси шафелигида 1975 йилда имзоланган. Покистон TIR конвенциясига 2015 йил 24 июнда қўшилиб, 2018 йил 19 апрель куни «TIR амалиётлари ошириладиган мамлакат» деб эълон қилинди.  

TIR конвенцияси Европа, Яқин Шарқ ва Осиёда халқаро транзит юклари учун кенг қўлланилади, шунингдек, Афғонистон ва Марказий Осиё мамлакатларида тез қабул қилинмоқда, бу давлатларнинг барчаси ушбу конвенциянинг шартнома тузувчи томонлари қаторига киради.

Top