Жаҳон | 22:51 / 18.05.2021
3694
1 дақиқада ўқилади

Пандемиядан сўнг туризмнинг тикланишига қанча вақт керак бўлиши маълум қилинди  

Коронавирус чекловлари боис 2020 йилнинг дастлабки 10 ойи ичида туризм соҳаси 935 млрд доллар йўқотган.

Фото: Global Look Press/Vit Simanek

Жаҳон туризм ташкилоти бош котиби Зураб Пололикашвилининг сўзларига кўра, молиявий зарардан сўнг туризм тикланиши учун тўрт йилга яқин вақт керак бўлади.

Унинг қайд этишича, 2020 йилда халқаро туристик саёҳатлар сони 74 фоизга пасайди. Шу билан бирга, карантин чекловлари сабабли халқаро туристик оқим 2019 йилдагига нисбатан бир миллиардга қисқарди. Шунингдек, эпидемия туризм соҳасида 100–120 млн иш ўрни йўқолишига олиб келди.

Коронавирус чекловлари боис 2020 йилнинг дастлабки 10 ойи ичида туризм соҳаси 935 млрд доллар йўқотган.

Пололикашвилининг сўзларига кўра, коронавирус пандемиясининг таъсири 2021 йилда ҳам давом этади, чунки янги штаммлар бутун дунёда янги чекловлар киритилишига олиб келиши мумкин.

Жаҳон туризм ташкилотининг маълумотига кўра, 2021 йилда туристлар сони 22–55 фоизга ўсиши кутилмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид