Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда рекорд миқдорда героин моддаси аниқланди
Қирғизистонда йирик партияда героин моддаси мусодара қилинди. Маълум қилинишича, топилган героин 440 кгдан кўпроқни ташкил қилган.
Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитасида таъкидланишича, Ўш вилоятида ўтказилган тезкор-қидирув тадбири давомида гиёҳванд моддани яшириш учун махсус пана жойлар билан жиҳозланган юк машинаси ушланган. Машина кўздан кечирилганда унда 440 кгдан кўпроқ героин моддаси аниқланган. Мусодара қилинган гиёҳванд модданинг қора бозордаги нархи 20 млн доллардан кўпроқни ташкил қилади.
Қўмитанинг маълум қилишича, шу тариқа Яқин Шарқдан Марказий Осиё давлатлари орқали Европа давлатларига оғир гиёҳванд моддалар етказилган йирик халқаро наркоканални йўқ қилишга муваффақ бўлинган.
Ушбу жиноятга алоқадорликда гумон қилиниб, Қирғизистоннинг 2 фуқароси ҳибсга олинган. «Айни вақтда ушбу наркоканалга алоқадор барча шахсларни аниқлаш ва уларни жавобгарликка тортиш бўйича тергов-тезкор тадбирлари ўтказилмоқда», деб маълум қилинган хабарда.
Қўмитада таъкидланишича, бу Қирғизистоннинг янги тарихида йўқ қилинган энг йирик наркоканал ва мусодара қилинган рекорд миқдордаги оғир наркотик ҳисобланади.
Мавзуга оид
22:31 / 02.07.2026
Қамчибек Ташиев 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Аммо, жазо енгилроғига алмаштирилди
17:41 / 02.07.2026
Қирғизистон Россиянинг бензин экспортини тақиқлаши ортидан Ўзбекистондан ёқилғи сўради
16:34 / 01.07.2026
Қирғизистон 650 кг колбаса маҳсулотларини Ўзбекистонга қайтариб юборди
20:14 / 29.06.2026