Иқтисодиёт | 19:57 / 19.05.2021
19154
2 дақиқада ўқилади

Инфляция, ЯИМ, ТОП-10 ташқи савдо ҳамкорлар. Ўзбекистоннинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари эълон қилинди

Молия вазирлиги Ўзбекистоннинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари тўғрисидаги ахборотномани эълон қилди.

Фото: Reuters

Молия вазирлиги тақдим этган ахборотнома, асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар – инфляция, ялпи ички маҳсулот, ташқи савдо айланмаси, саноат ва хизматлар ҳажмига оид маълумотларни қамраб олган. Ундаги асосий рақамлар қуйидагилар:

  • 2021 йил 1 май ҳолатига инфляция даражаси 10,5 фоизни ташкил этди. (ўтган йилнинг мос даврида инфляция 14,5 фоиз)  
  • 2021 йил 1-чорагида ЯИМ миқдори 128,6 триллион сўмни ташкил этди. (2020 йил 1-чорагига нисбатан 3,0 фоизга ўсиш)
  • Ўзбекистон Марказий банкига кўра, 2021 йил охиригача ЯИМнинг реал ўсиши 4,5-5,5 фоиз оралиғида бўлиши прогноз қилинмоқда.
  • 2021 йил 1 апрел ҳолатига кўра, мамлакатнинг расмий захира активлари 32,7 миллиард AҚШ долларини ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,4 млрд. AҚШ долларига ўсди
  • 2021 йилнинг биринчи чорагида ташқи савдо айланмаси 7,1 миллиард AҚШ долларини ташкил этди. (ўтган йилга нисбатан 0,9 млрд. AҚШ долларига камайди)
  • 2021 йил январ-март ойларида саноат маҳсулотлари ҳажми 91,5 триллион сўмни ташкил этди
  • 2021 йил январ-март ойларида кўрсатилган хизматлар ҳажми 61,0 триллион сўм
  • 2021 йил январ-март ойларида қурилиш ҳажми 19,5 триллион сўмни ташкил этди 
  • Январ-апрел ойларида 19 та ким ошди савдоси ўтказилди ва жами чиқарилган вексел ва облигациялар ҳажми 1,6 триллион сўмни ташкил этди 

Йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистоннинг ташқи савдо бўйича Топ-10 ҳамкорлари рўйхатида Хитой (жами ташқи савдо айланмасининг 20 фоизи), Россия (18 фоиз) ва Қозоғистон (12,2 фоиз) етакчилик қилмоқда.

Ўзбекистоннинг қуйидаги 10 мамлакат билан ташқи савдо айланмаси юқори:

Мавзуга оид