Жаҳон | 22:48 / 20.05.2021
7469
1 дақиқада ўқилади

АҚШдаги штатлардан бирида мажбурий ниқоб тақиш режими тақиқланди

Қайд этилишича, Айовада коронавирус юқтириш ҳолатлари сони камаймоқда.

Фото: Reuters

АҚШнинг Айова штати губернатори Ким Рейнолдс мактаблар ва маҳаллий маъмуриятларга мажбурий ниқоб тақиш режимини жорий этишни тақиқловчи фармонни имзолади. Бу ҳақда The Hill хабар бермоқда.

«Айова штати болаларнинг таълим олиш жараёнини назорат қилишни ота-оналарга қайтаради ва барча айоваликларнинг ўз саломатлиги тўғрисида мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқини ҳимоялаш учун чоралар кўради», — деди губернатор.

Рейнолдснинг қўшимча қилишича, у шахсий масъулият ва эркинлик қадрланадиган штат губернатори эканидан фахрланади.

Қайд этилишича, Айовада коронавирус юқтириш ҳолатлари сони камаймоқда. 19 май куни штатда 300та янги ҳолат аниқланган – бундан пастроқ кўрсаткич 2020 йилда пандемия бошланганида қайд этилганди. Штатнинг 47 фоиз аҳолиси коронавирусга қарши вакцинанинг камида бир дозаси билан эмланган.

Мавзуга оид