1 миллиард сўм ва 40 мингдан зиёд ёшлар – «Тошкент 5 ташаббус ҳаракати» фестивали бошланди
21 май куни ёшларни бирлаштиришни мақсад қилган «Тошкент 5 ташаббус ҳаракати» бошланди. Тадбирлар 25 майгача давом этади. Фестивалда IT мутахассислари, медиаторлар, вазирлар, журналистлар, ёзувчилар, блогерлар, вайнерлар билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
Фестивал ташкилотчиларидан бири Aброр Исмоиловга кўра, махсус декорация асосида қурилган шаҳарчада 5 кун давомида мунтазам равишда турли тадбирлар бўлиб ўтади.
«Буларга ҳам маданий, ҳам маърифий тадбирлар киради. Бундан ташқари, асосий урғуни сиёсатчилар, депутатлар билан учрашувларга қаратдик ҳамда интеллектуал ўйинлар ташкиллаштирдик. Фестивалда 40 мингдан зиёд ёшлар иштирок этади», – деди у.
Қайд этилишича, дастур доирасида Tashkent Dance Fest ва Tashkent Voice Fest рақс ва вокал танловлари, Brain Ring интеллектуал ўйини ва Street Art танлови бўлиб ўтади.
Шунингдек, футбол, Street Ball, стол тенниси, армрестлинг ва Street Workout бўйича мусобақалар ташкил этилади.
Ёш IT мутахассислар ўз билим ва кўникмаларини «ProjectX» идеатони ва Tashkent Cyber Cup-2021да намоён этишлари мумкин. Биринчи танловда иштирокчилар жамоаларга бўлинади ва таълим, инновациялар, ишсизликка қарши кураш, соғлиқни сақлаш ҳамда экология бўйича лойиҳалар ишлаб чиқишади. Энг яхши стартап тадбир ҳомийлари томонидан молиялаштирилади.
Фестивал доирасида қизлар учун Women Networking Week ўтказилади. Унда жамоалар 4 йўналиш: илм-фан ва технологиялар (STEM), бизнес, ижтимоий соҳа ҳамда арт бўйича лойиҳаларини тақдим этади. Ғолиб жамоалар ҳомийлар томонидан рағбатлантирилади.
Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев матбуот анжуманида тадбир бош ғояси ҳақида тўхталиб ўтди.
«Бу тадбирга битта якуний ном қилиб, «Ёшлар, бирлашайлик» десак бўлади. Чунки ёшлар кўп жойда тарқоқ. Aсосий мақсад – бирлашиш. Бу ерда кўп одамлар янги таниш орттиради. Бир-бири билан аҳиллашади. Бўлиб ўтадиган турли анжуманлар орқали бир-бирини кўриш, билиш, танишиш имкониятига эга бўлади», – деди бош вазир ўринбосари.
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бу фестивалга 1 миллиард сўм сарфлангани ва бундай тадбирларни ташкиллаштириш учун 10–15 кун эмас, йиллар кетишини маълум қилди.
Мавзуга оид
18:52 / 23.11.2024
Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди
16:37 / 23.11.2024
Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор — иқтисодиёт пойдевори, давлат таянчи
10:51 / 23.11.2024
Тошкент аэропортида эшитиш қобилияти чекланган шахслар иш бошлади
17:02 / 22.11.2024