Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳокимлар ринг ва татамида - Андижон ҳокимларидан мастер класслар
Андижонда “Ёшлар форуми 2021” фестивалига старт берилди. Фестиваль доирасида ташкил этилаётган спорт мусобақаларида ҳокимлар ва сектор раҳбарлари ўзига хос мастер класс ўтиб берди. Kun.uz мухбири мазкур форумдаги сектор раҳбарларининг чиқишларидан фотогалереяни тақдим этди.

Пахтаобод тумани ҳокими Маҳмуджон Бозоров андижонликларнинг севимли спорти бўлмиш боксда рингга кўтарилди.


Олтинкўл тумани ҳокими Иқболжон Матрўзиев каратедаги рақиби билан татамида кураш олиб борган бўлса, қолган сектор раҳбарлари баскетбол саватчасини "нишон"га олишди.

Андижон тумани ҳокими Абдужаббор Эгамбердиев ёшлар билан бир қаторда велопойгада иштирок этди. Ғолиб ким бўлди деб ўйлайсиз?
Жалақудуқ тумани ҳокими Ҳикматилло Латипов яшил майдонда топ сурди. Гол урган, урмаганини била олмадик.


Ўзбек жанг санъатидаги "чиқиши" билан Асака туман ҳокими Мансурбек Алихонов интернетни "портлатди" дея оламиз. Туман ҳокими ортидан сектор раҳбарлари ҳам татамига чиқиб, мастер класс ўтишди.
Марҳамат тумани ҳокими Бобуржон Юлдашев эса "ақл гимнастикаси" бўйича рақиби билан куч синашди.
Булоқбоши тумани ИИБ бошлиғи Омадбек Акбаров эса шашка ўйнаётганини кўриш мумкин.
Мавзуга оид
09:26 / 01.05.2026
Андижонда ер савдосида гумонланган ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла раиси қўлга олинди
17:00 / 28.04.2026
“Эгнидаги формасига ишониб қолибман” – Андижонда ЙХҲБ инспектори одамларни чув туширди
21:08 / 26.04.2026
Андижонда икки кишини катта пул эвазига ҳаж зиёратига юборишни ваъда қилган шахс ушланди
22:05 / 12.04.2026