Жаҳон | 22:04 / 21.05.2021
3505
1 дақиқада ўқилади

Pfizer, Moderna ва Johnson&Johnson ночор давлатларга 3,5 миллиард доза вакцина етказиб беришга ваъда берди

Фото: Anadolu Agency

Pfizer, Moderna ва Johnson&Johnson компаниялари G20’нинг (Катта йигирматалик) соғлиқни сақлаш бўйича саммитида 2021–2022 йилларда паст даромадли давлатларга коронавирусга қарши 3,5 млрд доза вакцина етказиб беришни режалаштираётганини маълум қилди.   

 Компаниялар ушбу давлатларга ўз вакциналарини ё таннархи бўйича, ёки чегирма билан етказиб беради.

 Pfizer компанияси ижрочи директори Альберт Бурла кейинги 18 ой давомида компания ночор давлатларга 2 млрд доза вакцина етказиб беришини маълум қилди.

Moderna компанияси бош директори Стефан Банселнинг таъкидлашича, компания 2021 йилда 95 млн доза, 2022 йилда эса 900 млн доза вакцина етказиб беради.

Ўз навбатида, Johnson&Johnson бош илмий ходими Пол Стоффелс компания COVAX дастури билан 2021 йилда 200 млн доза вакцина етказиб беришга битим тузганини, яна 300 млн доза вакцинани етказиб бериш кўриб чиқилаётганини маълум қилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид