Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда кўп қаватли уйнинг деразасига осилиб қолган 4 ёшли болани одамлар қутқаришди
Самарқанд шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйнинг иккинчи қаватида деразасига осилиб қолган болани шу атрофдан ўтаётган одамлар ва пастки қаватда жойлашган савдо дўконлари ходимлари қутқариб олишган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун, соат 17:15 лар атрофида Самарқанд шаҳрининг Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида яшовчи К.Н. 4 ёшли фарзандини уйда синглиси билан ёлғиз қолдириб, юмушлари билан кўчага чиқиб кетган. Шундан сўнг, болакай кўчага дераза орқали чиқишга ҳаракат қилган ва осилиб қолган. Ҳолатни шу ердаги дўкон эгалари ҳамда кўчадан ўтаётган фуқаролар кўриб қолиб, болакайни қутқариб, онасига соғ-саломат топширишган.
Қайд этилишича, Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари К.Н. нинг яшаш уйига ташриф буюриб, у билан келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик, фарзандларига эътиборли бўлиш лозимлиги борасида профилактик суҳбат ўтказиб, онани огоҳлантиришган.
Мавзуга оид
07:23 / 05.05.2026
Президент Самарқанддаги ОТБ йиғилишида муҳим ташаббусларни илгари сурди
17:45 / 30.04.2026
Форма ортидаги схема: Самарқандда лейтенант миллион долларлик ишда гумонланмоқда
15:48 / 30.04.2026
50 долларлик офис ва минглаб мижоз: тасодифий буюртмани катта бизнесга айлантирган самарқандлик тадбиркор ҳикояси
15:10 / 30.04.2026