Жаҳон | 19:14 / 21.05.2021
5056
1 дақиқада ўқилади

Хитой ривожланаётган мамлакатларга пандемияга қарши курашиш учун 3 млрд доллар ажратади

ХХР раҳбарининг сўзларига кўра, ҳозирга қадар Хитой турли мамлакатларга 300 млн доза вакцина етказиб берди ва хорижлик шерикларга янада кўпроқ вакцина етказиб бериш ниятида. 

Хитой ҳукумати уч йил давомида ривожланаётган мамлакатларга пандемияга қарши курашиш ва иқтисодий ўсишни тиклаш учун 3 млрд доллар ажратади. Бу ҳақда ХХР раиси Си Цзинпин соғлиқни сақлаш бўйича глобал саммитда маълум қилди.

"Хитой келаётган уч йил давомида халқаро ёрдам сифатида ривожланаётган мамлакатларга пандемияга қарши курашиш ва иқтисодий ўсишни тиклаш учун яна 3 млрд доллар ажратади", - деди у.

ХХР раҳбарининг сўзларига кўра, ҳозирга қадар Хитой турли мамлакатларга 300 млн доза вакцина етказиб берди ва хорижлик шерикларга янада кўпроқ вакцина етказиб бериш ниятида. 

"Хитой ўзининг вакцина ишлаб чиқарувчи компанияларига технологияларни ривожланаётган мамлакатларга бериш ҳамда улар билан ҳамкорликда ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга ёрдам бермоқда", - деб қўшимча қилди у.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид