Ўзбекистон | 07:45 / 22.05.2021
2740
1 дақиқада ўқилади

22 май куни Ўзбекистонда кам булутли об-ҳаво сақланиб туради

22 майда кундуз куни Ўзбекистонда асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши сақланиб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 29-34 даража иссиқ атрофида бўлади.

Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 30-32 даража иссиққача кўтарилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво 18-23 даража иссиқ бўлади.

Кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ёғиши ҳисобига республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид