Жамият | 19:43 / 22.05.2021
3670
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда қўлбола ёғ ишлаб чиқарувчи яширин корхона фаолиятига чек қўйилди

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Қашқадарё вилояти Қамаши туманида яшаш хонадонида қўлбола усулда ёғ ишлаб чиқараётган шахс фаолиятига чек қўйилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 20 май куни Қашқадарё вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ва Қамаши тумани ИИБ ходимлари ҳамкорликда олиб ўтказган тадбирда яна бир фуқаронинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилган. Жумладан, Қамаши тумани, Навоий МФЙда яшовчи Э.Ў. яшаш хонадонининг қўшимча биносида мой жувоз ускунасини ўрнатиб, ёғ ишлаб чиқариб келаётганлиги аниқланган.

Қайд этилишича, тадбир давомида мазкур шахснинг уйидан ёғ ишлаб чиқарувчи асбоб-ускуналар, 400 килограмм чигит, 500 литр ёғ, 200 килограмм кунжара, 100 литр зиғир ёғи, 150 дона 5 литр ҳажмли елим идиш ва унинг қопқоқлари ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар асосида Қамаши тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид