Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёдаги боғчада 2 ёшли қиз ариққа чўкиб ҳалок бўлди
У назоратсиз қолгани сабабли кўчага чиқиб, боғча атрофидаги ариққа тушиб кетгани айтилмоқда. Прокуратура текширув бошлаган.
Қашқадарё вилояти, Қамаши туманидаги хусусий боғчада 20 май куни фожиа содир бўлди.
Millar кўрсатуви хабарига кўра, 2 ёшли қиз боғча яқинидаги ариққа чўкиб ҳалок бўлган.
Боғча ходими берган кўрсатмага кўра, болаларнинг ярми ухлатиш учун хонага олиб кирилган, бошқалари ҳовлида қолган. Улардан бири назоратсиз қолгани сабабли кўчага чиқиб, боғча атрофидаги ариққа тушиб кетган.
Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, вояга етмаган боланинг ўлими сабабини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси, ҳамда мактабгача таълим ташкилоти ходимлари ҳаракатига баҳо бериш учун идоравий хизмат текшируви тайинланган. Терговга қадар суриштирув тадбирлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026