Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
25 май куни Тошкентдаги бир неча кўчалар вақтинча ёпилади
Тошкент шаҳридаги бир нечта кўчалар «Мўйноққа мадад» экологик хайрия веломарафони ўтказилиши муносабати билан 25 май куни соат 9:30дан 11:30гача ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

1) Афросиёб кўчаси — «Ўзбекистон» метро бекатидан Нукус кўчасигача (Shox Med Center клиникаси);
2) Нукус кўчаси — Ойбек кўчасидан Фарғона йўли кўчасигача;
3) Абдулла Қодирий кўчаси — Фарғона йўли кўчасидан Қорасарой кўчасигача;
4) Қорасарой кўчаси — Абдулла Қодирий кўчасидан «Ҳазрати Имом» мажмуасигача;
5) Зарқайнар кўчаси — Қорасарой кўчасидан Ўзбек давлат циркининг пастидаги туннелгача;
6) Фурқат кўчаси — Ўзбек давлат циркининг пастидаги туннелдан Ислом Каримов шоҳкўчасигача;
7) Ислом Каримов шоҳкўчаси – Фурқат кўчасидан Афросиёб кўчасигача.
Ушбу йўл қисмларида тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилмоқда.
Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026