Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ раҳбари янги хавфли вирус пайдо бўлиши мумкинлигини айтди
Гебрейесуснинг таъкидлашича, "пандемиянинг асосий драйвери" халқаро ҳамкорлик ва маълумотлар алмашиш истаги йўқлиги, ресурс ва технологиялар тақдим этилмаслигидир.
Дунёда янги ҳалокатли вирус пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори (ЖССТ) Тедрос Аданом Гебрейесус Женевада очилган 74-жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясида айтди.
"Дунё пандемия хавфига охирги марта дуч келгани йўқ. Эволюцион ҳисоб-китобларга кўра, ҳозирги вирусдан ҳам юқумлироқ ва ҳалокатлироқ янги вирус пайдо бўлади", - деди у.
Гебрейесуснинг таъкидлашича, "пандемиянинг асосий драйвери" халқаро ҳамкорлик ва маълумотлар алмашиш истаги йўқлиги, ресурс ва технологиялар тақдим этилмаслигидир.
Унинг сўзларига кўра, "агар эски йўлдан борилса, ўша натижага – тайёр бўлмаган, хавфли ва адолатсиз дунёга етиб бориш мумкин".
ЖССТнинг маълумот беришича, 23 май ҳолатига дунё бўйича коронавирус юқтирганлар сони 166 млн 346 минг нафардан ошган, 3 млн 449 мингдан ортиқ киши вафот этган.
74-жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси 24 майдан 1 июнгача бўлиб ўтади. Унда асосий эътибор пандемияга қарши кураш ва янги фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилади.
Мавзуга оид
10:26 / 17.07.2026
AFP: Июндаги жазирама Европада 12 мингдан ортиқ инсон умрига зомин бўлди
08:40 / 09.07.2026
ЖССТ Марказий Осиёни жазирама хавфидан огоҳлантирди
18:06 / 08.07.2026
Европа ва Марказий Осиёда жазирама иссиқнинг янги тўлқинлари кутилмоқда - ЖССТ
18:29 / 03.07.2026