Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фуқаролик паспортининг суратини танишига юборган қашқадарёлик чув тушди
Яккабоғда яшовчи фуқаро танишига иш топиб бериши учун телеграммдан паспорт нусхасини юборган. Нишонда яшовчи фуқаро эса банкдан кредит олган.
Қашқадарё вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, Яккабоғ туманида яшовчи фуқаро 2020 йилнинг кузида Нишон тумани «Оқ олтин» МФЙда яшовчи танишига телефон қилиб, иш топиб беришини сўраган. А.Э. унга фуқаролик паспортининг суратини телеграмм рақамига ташлаб юборишини, иш топилгандан сўнг хабар қилишини билдирган.
Танишининг фуқаролик паспорти нусхасини қўлга олган устомон 2020 йилнинг декарбь ойида танишининг номига «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБдан 1 йил муддатга 6.973.000 сўм миқдорда онлайн кредит олади.
Бундан хабар топган яккабоғлик Нишон туман ИИБга 2021 йил 16 апрель куни ариза беради. Мазкур ҳолат юзасидан Нишон туман ИИБ ТБ томонидан устомонга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026