Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Китоблик йигитнинг пичоқланиши билан боғлиқ ҳодиса юзасидан ўтказилган навбатдаги суд яна қолдирилди
24 май куни ЖИБ Китоб туман суди ҳолат юзасидан навбатдаги суд мажлисини ўтказди. Бу ҳақида Kun.uz мухбири хабар берди.
Судда томонларнинг адвокатлари музокарага тайёр бўлмагани туфайли суд 26 май санасига қадар танаффус эълон қилди.
Маълумот учун, аввалги суд 7 май куни ўтказилганди. Унда Китоб туман суд-тиббий экспертизаси бўлинмаси давлат суд эксперти Тўлқин Холқараев эркин гувоҳлик берганди.
Экспертнинг хулосасидан кейин судланувчи Дадахон Хасановнинг адвокати Собит Хушов судга Тўлқин Холқараев криминалист эксперт эмаслигини, воқеа бўйича қайта эксперт тайинланиши, воқеани аниқлаштириш лозимлиги, Шаҳзод Усмоновнинг кўзи кўриш даражасини ҳам қайта текширишни сўраб илтимоснома киритганди.
Суд илтимоснома асосида қўшимча экспертиза тайинлаганди. Вилоят суд-мед экспертизаси Шаҳзод Усмоновнинг кўзини қайта ўрганди.
Мавзуга оид
09:00 / 16.06.2026
Фирибгарлар суд органлари номидан СМС юбормоқда
20:43 / 08.06.2026
Судьялар учун даромад ва мол-мулк декларациясини тақдим этиш тизими ишга туширилади
08:56 / 28.05.2026
Эҳтиёт чораларини бекор қилиш ваколати фақат судга ўтказилиши мумкин
15:09 / 24.05.2026