Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
15 минг доллар пора билан ушланган «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» раҳбарига оид иш судда кўрилади
«Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бош директори Муратбай Базаримбетов ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
«Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ раҳбари Муратбай Базаримбетовга нисбатан қўзғатилган жиноят ишини судда кўриш 28 май куни бошланади. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати Kun.uz’га маълум қилди.
Маълум қилинишича, иш жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар суди томонидан кўрилади.
Эслатиб ўтамиз, «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ раҳбари Муратбай Базаримбетов пора олганликда гумонланиб, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ушлангани ҳақида хабар берилганди.
Кейинчалик Бош прокуратура қўшимча маълумот бериб, 2020 йил 24 декабрь куни Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК департаменти Хоразм вилояти бошқармаси томонидан «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бош директори Муратбай Базаримбетов ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилганди.
Маълумотга кўра, жиноят иши қўзғатилишига М.Базаримбетовнинг Тупроққалъа тумани ҳудудида янгидан ташкил қилинаётган «Best Azia Metan» МЧЖга ўрнатиладиган 630 кВт трансформатор пунктини 6-10 кВт электр линиясига яқин таянчдан 6500 кВт.га уланишда амалий ёрдам бериш эвазига 15 минг АҚШ долларини ўз хизмат хонасида тамагирлик йўли билан пора тариқасида олгани асос бўлган.
Мавзуга оид
19:51 / 30.06.2026
“Фарҳод” автоэҳтиёт қисмлар бозоридаги жиноий гуруҳ аъзоларига ҳукм ўқилди
11:56 / 30.06.2026
Дониёр Турғунов устидан суд бошланди: автомобилни олиб қочиш моддаси айбловдан чиқарилган
16:23 / 24.06.2026
Хоразмда ҳам жамоат транспортида тўловлар тўлиқ электрон шаклга ўтказилади
18:40 / 23.06.2026