Жаҳон | 15:44 / 26.05.2021
14517
1 дақиқада ўқилади

Калифорнияда бутун бошли шаҳар ер остига чўкмоқда

Аҳолиси 22 минг кишини ташкил этувчи Коркоран ҳар йили бир неча сантиметрдан 60 сантиметргача чўкмоқда. 

Фото: Shutterstock

АҚШнинг Калифорния штатидаги Коркоран шаҳри ер остига чўкмоқда, деб хабар берди High Country News.

Қайд этилишича, охирги 14 йил давомида шаҳарнинг айрим жойларида ер 3,5 метрга чўккан. 

Экспертларнинг фикрича, ер чўкиши ерости сувлари тортиб олиниши билан боғлиқ.

Шаҳарда маҳаллий фермерлар экинларни суғориш учун мунтазам равишда кўп миқдорда ерости сувларини тортиб олади, натижада ер ости бўшаб қолмоқда.

Аҳолиси 22 минг кишини ташкил этувчи Коркоран ҳар йили бир неча сантиметрдан 60 сантиметргача чўкмоқда. 

Ҳозирча шаҳардаги йўллар ва биноларга зарар етмаган бўлса-да, жараён унинг топографиясига сезиларли таъсир кўрсатмоқда.

Сув ресурслари агентлигининг тахмин қилишича, яқин 19 йил ичида шаҳар яна 2-3 метрга чўкади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид