Австралиянинг иммиграция тизими

Қисқа қилиб айтганда, Австралиянинг виза тизими “кенгурулар мамлакати” иқтисодиётини ривожлантиришга ҳисса қўша оладиган одамларни жалб қилишга қаратилган. Жами 99 турдаги индивидуал виза мавжуд. Ички ишлар департаменти (Иммиграция хизматлари) ҳар йили алоҳида умумий визалар учун квота ажратади. Сўнгра бу рақам турли виза категорияларига бўлиб юборилади.

Австралияда яшаш ва ишлаш

Ушбу турдаги виза Австралияда нафақат доимий, балки вақтинча яшашни режа қилганлар учун ҳам мўлжалланган. 

Малакали мигрант визаси

Австралия иқтисодиёти ривожига ҳисса қўша оладиган энг иқтидорли шахсларни жалб қилишга мўлжалланган ушбу турдаги виза фақатгина ишга кириш учун эмас, албатта. Унга йиллик айланмаси 500 минг Австралия долларидан кам бўлган ҳамда 800 минг Австралия доллари миқдорида капиталга эга тадбиркорлар ҳужжат топшириши мумкин. 

Малакали мигрант визасини олиш учун бир қатор талаблар қўйилган. Биринчидан, Австралиянинг касблар рўйхатига кирган иш билан шуғулланаётганингизни исботлашингиз керак. Шунингдек, сизнинг тажрибангиз ва маълумотингиз шу касбга қўйиладиган талабларга жавоб беришини ҳам кўрсатишингиз лозим. Ундан ташқари:

‒ 18-45 ёш оралиғида бўлишингиз;

‒ инглиз тилини талаб даражасида билишингиз;

‒ тестда етарли балл йиғишингиз;

‒ саломатлигингиз бўйича муаммолар бўлмаслиги ва муқаддам судланмаган бўлишингиз керак.

Малакали мигрант визаси ўз ўрнида яна бир қатор категориядаги визаларга бўлинади.

Малакали мустақил виза

Бу виза “яшил қитъа”да доимий яшаш ва ишлаш ҳуқуқини беради. Бунинг учун сиздан Австралия меҳнат бозорида танқис ҳисобланган кадр бўлиш ва белгиланган талабларга жавоб бериш талаб қилинади. Хусусан, фақат белгиланган ҳудуд (штат)га ёки иш берувчига боғланиб қолмайсиз. Бундай касблар рўйхатини “Medium and Long-term Strategic Skills List”