Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Хитой фуқаролари учун Россияга визасиз киришни жорий этди
Россия президенти Владимир Путин Хитой фуқаролари учун РФга визасиз киришни назарда тутувчи фармонни имзолади. Эндиликда Хитой фуқаролари Россия ҳудудида визасиз 30 кунгача бўлиши мумкин. Россиялик сайёҳлар эса бир неча ойдан бери Хитойга саёҳат қилиш учун виза олмасдан бориш имконига эга.
Фото: Sergei Bobylev/TASS/ZUMA/picture alliance
Россия президенти Владимир Путин Хитой фуқароларининг РФга визасиз киришини кўзда тутувчи фармонни имзолади. Мос ҳужжат душанба куни, 1 декабрда, расмий ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди. Визасиз режим 2026 йил 14 сентябргача амал қилади. Хитой фуқаролари Россия ҳудудига виза олмасдан кириб, у ерда 30 кунгача бўлиши мумкин.
Фармон матнига кўра, гап Россияга меҳмон сифатида ёки хизмат сафари билан келаётган, сайёҳ сифатида ташриф буюраётган, шунингдек, илмий, маданий, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ёки спорт тадбирларида иштирок этиш учун келаётган шахслар тўғрисида кетмоқда.
Ҳужжатдан шунингдек маълум бўлишича, Россияга ўқиш, меҳнат қилиш ёки журналист сифатида фаолият юритиш учун келаётган Хитой фуқаролари учун виза талаб этилади. Шу билан бирга, Хитой паспорти эгалари Россия ҳудудидан транзит ўтиб кетса, уларга виза керак бўлмайди.
2025 йил сентябр ойида Хитой Россия фуқаролари учун ўхшаш тарзда, 12 ойлик синов муддатига мўлжалланган визасиз режимни жорий этган эди. РФ фуқаролари Хитой ҳудудида ҳам 30 кундан ортиқ бўла олмайди. Саёҳат учун улардан фақат амалдаги хорижга чиқиш паспорти талаб этилади.
Бунгача россияликлар фақат айрим ҳудудларга — масалан, Ҳонгконг ва Макаога визасиз бора оларди. 2023 йилдан бошлаб эса Москва ва Пекин ўртасида визасиз гуруҳли саёҳатлар тўғрисида битим амал қилиб келаётган эди.
Мавзуга оид
23:00 / 04.12.2025
Америка делегацияси Зеленский билан учрашувни бекор қилган — ОАВ
18:54 / 04.12.2025
Сирдарё вилоятида Хитой билан ҳамкорликда автомобил ишлаб чиқарилади
17:37 / 04.12.2025
Сирдарёдаги 9 та туман-шаҳар ҳокимлари Хитойга йўл олади
15:46 / 04.12.2025