Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда дарё ўзанидан ноқонуний қум-шағал қазиб олган шахсга жиноий иш қўзғатилди
Қашқадарё вилояти Қамаши туманида дарё ўзанидан ноқонуний тарзда ўзбошимчалик билан қум-шағал қазиб олган шахсга жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қамаши туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда, фуқаро Д.Б. Қашқадарё дарёсининг Қамаши тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи ўзанидан ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олгани аниқланган. Жумладан, ҳуқуқбузар 135 млн сўмлик жами 7,2 минг м³ қум-шағал аралашмаларини қазиб олиб сотган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ҳақиқий ёки фараз қилинган ҳуқуқларни ўзбошимчалик билан амалга ошириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
10:40 / 02.02.2026
Қамашида йўлни қордан тозалаш ишларига махсус техникалар жалб этилди
20:46 / 21.11.2025
“Бу сиёсий ўйин” – экспертлар Россиядан “дарё тортиб келиш”га нима дейди?
14:10 / 18.11.2025