Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида 9614та ҳолатда ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган
Фото: Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати
Сенат кенгашининг мажлиси ўтказилди. Мажлисни Сенат раиси Танзила Норбоева олиб борди.
Мажлисда бир қатор масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, Ер кодексига мувофиқ, Тошкент вилоятида ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар кафолатлари таъминланиши ҳолатини ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.
Қайд этилганидек, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари ҳамда Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмиталари томонидан ушбу масала ўрганилган.
Тошкент вилоятида тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқлари кафолатлари таъминланиши, ердан мақсадли фойдаланиш юзасидан амалга оширилган салмоқли ишлар билан бир қаторда, ушбу йўналишда муайян камчиликларга ҳам йўл қўйилган.
Вилоятда ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар кафолатлари таъминланиши ўрганилганда 9614та ҳолатда 1618 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланган.
Вилоят ҳокими қарори билан тадбиркорлик субъектларига ер ажратиб беришда Қибрай, Қуйи Чирчиқ, Оҳангарон, Паркент, Юқори Чирчиқ ва Бўстонлиқ туманларида Ер кодекси талаблари бажарилмаган, берилган ер майдонларидан тадбиркорлар қандай фойдаланаётгани етарлича назоратга олинмаган.
Бундан ташқари, ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишидан олдин етказилган зарарни қоплаш чоралари кўрилмаган ва айрим шахсларга етказилган зарарлар бугунги кунгача ҳам тўла қопланмаган.
Сенат кенгаши мажлисида ҳокимият ва мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ўрганиш натижалари бўйича тайёрланган маълумотномада келтирилган ҳолатлар бўйича ахбороти эшитилди ҳамда жиддий хато-камчиликларга йўл қўйган мансабдор шахслар масаласини кўриб чиқиш ва уларга тегишли чоралар кўриш тўғрисида вилоят ҳокимлиги ҳамда вазирлик ва идоралар раҳбарларига кўрсатмалар берилди.
Мавзуга оид
21:34 / 08.04.2026
Тошкент вилоятида 400 гектар майдонда халқаро инновацион тиббиёт шаҳарчаси барпо этилади
18:24 / 08.04.2026
Сенат ялпи мажлисида шаҳарсозлик, йўл инфратузилмаси ва риелторликка оид муҳим қонунлар маъқулланди
22:27 / 07.04.2026
Давлат органи ёки мансабдор шахснинг ноқонуний қарори туфайли етказилган зарарни қоплаш тартиби белгиланади
21:18 / 07.04.2026