Ўзбекистон | 07:40 / 27.05.2021
2355
1 дақиқада ўқилади

Бугун республика бўйича ҳаво қуруқ, кам булутли бўлади

Фото: KUN.UZ

Бугун кундуз куни республика бўйича ҳаво қуруқ, кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 34-39 даража иссиқ атрофида бўлади.

Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво 35-37 даража иссиққача кўтарилади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 22-27 даража иссиқ бўлади.

Кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид