Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бишкек собиқ мэри коррупцияда гумонланиб ҳибсга олинди
Маълумот берилишича, Суракматов хизмат мавқейидан фойдаланиб, муниципал ерларда тижорат бинолари ва кўп қаватли уйлар қуриш ҳуқуқини бериш бўйича йирик қурилиш компаниялари вакиллари билан коррупцион схема яратган.
Коррупцияда гумонланган Бишкек шаҳрининг собиқ мэри Азиз Суракматов суд қарори билан икки ойга ҳибсга олинди.
Суракматов Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси тергов изоляторида сақланади.
Аввалроқ собиқ мэр коррупция ва ноқонуний бойлик орттириш факти билан қўлга олингани хабар қилинганди.
Маълумот берилишича, Суракматов хизмат мавқейидан фойдаланиб, муниципал ерларда тижорат бинолари ва кўп қаватли уйлар қуриш ҳуқуқини бериш бўйича йирик қурилиш компаниялари вакиллари билан коррупцион схема яратган.
Мазкур схема ортидан Суракматов ва унинг яқин қариндошлари 50 млн доллардан ортиқ бойлик орттирган.
Суракматов 2018 йилдан 2020 йилгача Бишкек мэри лавозимида фаолият олиб борган.
Мавзуга оид
10:10 / 28.11.2025
Бишкекда Путин ташрифи олдидан Украина элчихонаси улкан LED-экран ортига “бекитилди”
10:20 / 13.11.2025
“Энергоатом”даги коррупция можароси — Киев учун синов
08:33 / 13.11.2025
Украинада коррупция можароси: “Энергоатом”да истеъфолар
22:26 / 11.10.2025