Ўзбекистон | 22:28 / 28.05.2021
7211
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Қозоғистон МДҲнинг энг истиқболли иқтисодиётга эга мамлакатлари деб эътироф этилди

Тадқиқот муаллифларининг фикрича, бу мамлакатларда 2021 йил якуни бўйича ЯИМ ўсиши беш фоизни, ўрта муддатли истиқболда тўрт фоиздан юқори кўрсаткични ташкил этади.

«Ренессанс капитал» инвестиция компанияси МДҲнинг энг истиқболли иқтисодиётга эга мамлакатлари номини эълон қилди, деб хабар берди «Лента.ру».

Тадқиқот муаллифларининг фикрича, бу мамлакатлар Ўзбекистон ва Қозоғистондир. Уларда 2021 йил якуни бўйича ЯИМ ўсиши беш фоизни, ўрта муддатли истиқболда тўрт фоиздан юқори кўрсаткични ташкил этади.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон бошқа ижобий омиллар: сиёсий барқарорлик, мустаҳкам бюджет сиёсати, ижобий демографик тренд ва ички бозордаги ўсиш билан ажралиб туради.

Муаллифларнинг фикрича, жаҳон бозоридаги нархлар ўсиши ҳисобга олинса, иқтисодиётдаги хомашё секторининг юқори улуши Ўзбекистон ва Қозоғистонга қўл келиши мумкин. Бундан ташқари, ҳар икки мамлакатда давлат активларини хусусийлаштириш жараёни фаол кечмоқда.

Тадқиқотчилар Тошкент ва Нур-Султон давлат қарзи даражасининг нисбатан пастлиги ва МДҲ ўлчови бўйича Хитойга экспортнинг юқорилиги билан ҳам ажралиб туришини қайд этган.

Мавзуга оид