Жаҳон | 21:43 / 28.05.2021
10084
1 дақиқада ўқилади

Тошкент ва Москва Ўзбекистонда «Спутник V»ни ишлаб чиқаришга келишиб олди

Ўзбекистон ва Россия коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасининг Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши бўйича келишиб олди. Бу ҳақда Ўзбекистонга ташриф билан келган Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко маълум қилди.  

Мурашко ташриф доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашган.

«Россия президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон президентининг топшириқлари доирасида «Спутник V» ишлаб чиқарилишини Ўзбекистонда маҳаллийлаштиришга келишиб олдик», деб маълум қилган Мурашко учрашув натижаларига кўра. 

Россиялик вазир Ўзбекистон Россия вакцинасини ишлаб чиқариш учун майдонча танлаганини, лойиҳа устида ишлар олиб борилаётганини қўшимча қилган.

Ўзбекистон 23 апрелда «Спутник V» вакцинасининг биринчи партиясини, 27 апрелда эса яна бир партиясини олган эди.

Ўзбекистонда 1 апрелдан аҳолини коронавирусга қарши эмлаш кампанияси олиб борилмоқда.

Мавзуга оид