10:25 / 28.05.2021
8738

Яккасарой туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида бир киши вафот этди

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Яккасарой туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида расмий маълумот берди.

2021 йил 27 май куни соат 14:55ларда Яккасарой тумани Бобур кўчасида иккита транспорт воситаси иштирокида тўқнашув содир бўлган. 1968 йилда туғилган З.П. бошқарувидаги «Nexia» русумли автомобил ва 1973 йилда туғилган Ҳамидулла Ф. бошқарувидаги «Isuzu» русумли автобус ўзаро тўқнашган. ЙТҲ сабаблари аниқланмоқда.

ЙТҲ натижасида енгил автомобиль ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Тергов олиб борилмоқда, дейилади маълумотда. 

Top