Йўқотишлар ўртача 40 фоизни ташкил этмоқда – Президент иситиш тизимидаги ҳолатни танқид қилди
Тошкент шаҳри иссиқлик таъминотини «ёпиқ тизим»га ўтказиш йилига 3 миллион гигакалория иссиқлик йўқотишни (420 миллиард сўм), 320 миллион кубметр (210 миллиард сўм) табиий газ ҳамда 85 миллион киловатт (40 миллиард сўм) электр сарфини қисқартириш имконини беради.
Президент Шавкат Мирзиёев аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, турар жойларни таъмирлаш ишлари бўйича видеоселекторда иситиш тизимлари бўйича ҳам тўхталиб ўтди.
«Иссиқлик тизимини модернизация қилиш бўйича мутлақо янги ёндашувларни жорий этиш шарти билан олти ой синов муддати берилади.
Республика бўйича марказлашган иссиқлик тармоқларига 15 мингта турар жой уланган бўлса-да (40 фоиз), 2 минг километр иссиқлик тармоғи (50 фоиз) яроқсиз аҳволда бўлиб, тармоқдаги йўқотишлар ўртача 40 фоизни ташкил этмоқда.
Йил якунига қадар 56та қозонхона қуриш ва реконструкция қилиш, 205 километр тармоқларни таъмирлаш орқали 85 мингта хонадонли 2 мингдан зиёд уйларни марказий иссиқлик тармоғига улаш зарур. Тошкент вилоятида – 1,1 мингта, Фарғонада – 131та, Наманганда – 350та, Бухорода – 202та, Самарқандда – 93та кўп қаватли уйларда марказлашган иссиқлик тизими тикланиши керак.
Шунингдек, энергосамарадорлик 57 фоиздан 92 фоизга ортиб, тармоқдаги йўқотишлар 35 фоиздан 3,5 фоизга тушади.
Биргина мисол, Тошкент шаҳри иссиқлик таъминотини «ёпиқ тизим»га ўтказиш йилига 3 миллион гигакалория иссиқлик йўқотишни (420 миллиард сўм), 320 миллион кубметр (210 миллиард сўм) табиий газ ҳамда 85 миллион киловатт (40 миллиард сўм) электр сарфини қисқартириш имконини беради», дея президент сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
13:18 / 13.08.2024
Солиқ қўмитаси йирик корхоналарнинг маҳаллий бюджетга тўловларини ҳисобга олиш тартибини жорий қилади
18:00 / 12.08.2024
Қувватидан тўлиқ фойдаланилмаётган ўқув бинолари ёшларни ўқитиш шарти билан тадбиркорларга ижарага берилади
17:13 / 12.08.2024
Муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни рағбатлантириш бўйича топшириқлар берилди
16:34 / 12.08.2024