Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда соғлом ҳомила туғуруқхонада вафот этгани ҳолати юзасидан Бош прокуратура қўшимча маълумот берди
Яшнобод туман прокуратураси терговга қадар текширув ўтказмоқда. Бош прокуратура И.Иргашев номли 4-сон шаҳар клиник шифохонаси акушерларига нисбатан кенг қамровли хизмат текшируви тайинлаш бўйича ССВга тақдимнома киритган.
Kun.uz 29 май куни «Тошкентда соғлом ҳомила туғуруқхонада нобуд бўлди. Шифокорлар пул берилмагани учун бепарво бўлганми?» сарлавҳали танқидий мақола эълон қилди.
Унда, Яшнобод туманида яшовчи аёлнинг ҳомиласи И.Иргашев номли 4-сон шаҳар клиник шифохонаси туғуруқ бўлимида нобуд бўлгани, шу вақтга қадар аёл ҳам, ҳомила ҳам соғлом бўлгани, бола ўлимига шифокорларнинг масъулиятсизлиги сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳикоя қилинади.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов ҳолат юзасидан Kun.uz'га қўшимча маълумот тақдим этди.
Унга кўра, Яшнобод туман прокуратураси ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказмоқда.
«Фуқаро Б.Т.Боқиев туман ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, невараси шифокорларнинг эътиборсизлиги, ўз вақтида ва лозим бўлган тиббий ёрдамни кўрсатмагани натижасида нобуд бўлганини баён қилган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 11.09.2017 йилдаги 139-сонли буйруғи 3.3-бандида туғуруқхоналарда она ва бола ўлими, шунингдек бир ёшгача бўлган болалар ўлимининг ҳар бир ҳолати бўйича тиббиёт ходимларининг ҳаракатларига тегишли ҳуқуқий баҳо берилиши лозимлиги қайд қилинган.
Ушбу буйруқ талабларидан келиб чиқиб, гўдакнинг ўлими сабабларини ўрганиш юзасидан унинг яшаш жойидаги ҳудудий оилавий поликлиника ва И.Иргашев номли 4-сон ШКШ туғуруқ бўлими масъул ходимларига нисбатан кенг қамровли хизмат текшируви ўтказилишини ташкиллаштириш юзасидан 26.05.2021 йилда Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармасига тақдимнома киритилган.
Бундан ташқари, гўдакнинг ўлими сабабларини аниқлаш учун судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланиб, ижро қилиш учун суд-тиббий Бюроси Тошкент шаҳар филиали экспертлари зиммасига топширилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда терговга қадар текширув олиб борилмоқда, натижаси ҳақида қўшимча ахборот берилиши таъминланади», – дейилади муносабатда.
Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026